АҚШ президенти Дональд Трамп «аноним манбаларга» ҳавола берадиган ОАВлардаги материалларни ўқимасликка чақирди. Бунга бир неча кун аввал CNN телеканалининг манбаларидан бири телеканал орқали узатилган ахборотнинг ишончсизлигини тан олгани сабаб бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Трампнинг ёзишича, кўплаб аноним манбалар ҳатто мавжуд эмас. Улар — сохта ОАВ томонидан ўйлаб топилган тўқима. Президент аноним манба кўрсатилган материални ўқишни тўхтатишга чақирган.
Изоҳ (0)