Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2013 йилги Бостон марафонидаги портлашлар ташкилотчиларидан бири, АҚШда ўлимга маҳкум этилган Жохар Царнаевнинг дўсти — қозоғистонлик 24 ёшли Диас Қодирбоев ўз жазо муддатини ўтаб бўлди, деб ёзади «ТАСС». У ватани Қозоғистонга депортация қилиниши учун иммиграция маъмурлари қўлига берилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Йигит қамоқ муддатини Техас штатининг Биг-Спринг шаҳридаги федерал қамоқхонада ўтаган.

АҚШда таҳсил олган Қодирбоев Царнаев билан таниш бўлган. У ва яна бир қозоғистонлик талаба — Азамат Тажаяков терактдан уч кун ўтиб, янгиликлар дастурида Жохар Царнаев ва акаси Тамерлан Царнаевнинг суратларини кўргач, дўстига тегишли бўлган ҳамда ичида ноутбук ва пиротехника бўлган рюкзакни ташлаб юборган, бу эса терактни текшириш ишларини анча қийинлаштирган.

Қодирбоев 2014 йил августида ўз айбига иқрор бўлди, 2015 йилда терактни текширишга тўсқинлик қилиш айблови билан 6 йилга қамалди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 15 апрель куни Бостондаги марафон чоғида портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Терактни содир этганликда айбланган Тамерлан Царнаев полициячилар томонидан отиб ўлдирилган, укаси Жохар эса қўлга олинган эди. 2015 йил июнида Жохар Царнаевга расман ўлим жазоси ҳукми эълон қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар