АҚШда сенатор Жон Маккейн билан видолашув маросими бошланди, деб ёзади «Вести.ru». Сенаторнинг тобути Аризона штати Капитолийсига қўйилди.
Маккейн билан видолашиш учун дастлаб унинг қариндошлари келди. Сўнг барча истовчиларни киритишди.
Шунингдек, черковда хотира ибодати бўлиб ўтади, унда АҚШ вице-президенти Жо Байден нутқ сўзлайди. Эртаси куни тобут Вашингтонга келтирилади, у ерда АҚШ пойтахти аҳолиси ва Маккейннинг ҳамкасблари у билан видолашиши мумкин бўлади. Сенатор 2 сентябрь куни дафн этилади.
Эслатиб ўтамиз, Жон Маккейн 25 август куни 81 ёшида узоқ давом этган касалликдан вафот этди.
Изоҳ (0)