Сингапурда NATAS Holidays 2018 йирик туристик ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ушбу туристик ярмаркада «Ўзбекистон Республикаси миллий стенди» ҳам ташкил этилиб, мамлакат ва Тошкент шаҳри туристик салоҳияти иштирокчиларга намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тадбир жорий йилнинг июль ойида Сингапур давлатида ўтказилган VIII Бутунжаҳон шаҳарлар саммити ва мэрлар форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Сингапур сайёҳлик агентликлари миллий ассоциацияси (NATAS) ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги туризимни ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазма 19 сентябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)