Байрам кунлари Ўзбекистон чегараларини кесиб ўтиш аввалги икки йил каби эркинлигича қолади. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларидаги манба маълум қилди, дея ҳабар беради «Газета.uz».
«Ҳеч қандай чекловлар, ҳеч қандай ёпиқ чегаралар бўлмайди», — дея ишонч билдирди суҳбатдош.
У чегаралар ҳеч қачон тўлиқ ёпилмагани, фақатгина уларни кесиб ўтишда вақтинчалик чекловлар бўлганини маълум қилди.
Манбанинг қайд этишича, бу каби чекловлар 2016 йилдан буён қўлланилмаяпти.
Изоҳ (0)