Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан қайта ташкил этилган Президент администрация раҳбарининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ташқи ишлар вазирининг собиқ маслаҳатчиси Азиз Магрупов, Президент девони собиқ сектор мудири Алишер Пайғамов ва ўз лавозимининг сақлаб қолган Президент матбуот котиби Комил Алламжонов мазкур лавозимларни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда Президент девони Президент администрациясига айлантирилгани ва Зайнилобиддин Низомиддинов унинг раҳбари этиб тайинлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)