Жорий йилнинг 11—15 сентябрь кунлари Марғилонда анъанавий «Атлас байрами» фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Тўртинчи бор ташкил этилаётган ушбу байрам ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, ЮНЕСКОнинг мамлакатдаги ваколатхонаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Фестивальда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келадиган ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этади. Ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этилади.
Шунингдек, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш марказининг расмий очилиш маросими ҳамда халқаро илмий анжумани ташкил этилади.
Тадбир доирасида «Ҳунармандлар шаҳарчаси» деб номланган амалий санъат буюмлари ярмаркаси, Ўзбекистон моделерлари шоу-дефилеси, концертлар, кураш мусобақаси, дорбозлар томошаси, «Девзира ош» танлови ўтказилиши ҳам кўзда тутилан.
Изоҳ (0)