Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани прокурори ўзгарди, дея хабар бермоқда «Kruz.uz».
Хабар беришларича, шу вақтгача Чимбой тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Мурат Арзимбетов нафақага чиққан.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан, Руслан Атамуратов туман прокурори этиб тайинланган.
Руслан Атамуратов бунгача Қорақалпоғистон прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)