• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда маъмурий инқилоб кутилмоқда. Ундан нима фойда?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқиқий эксперимент тўғрисида»ги фармонни имзолади. Юқоридагилар камсуқумлик билан «ҳуқуқий эксперимент» деб атагани билан, аслида бу фармон улкан маъмурий инқилобни бошлаб берди. «Kommersant.uz» журналисти Борис Жуковский фармоннинг асосий жиҳатларига эътибор қаратди.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Ҳужжатнинг бошида ҳокимликлар билан боғлиқ маъмурий муаммолар санаб ўтилган:

    • Ҳокимларнинг бошқа давлат органлари (вазирлик ва идоралар) билан ҳамкорлик қилиши қийин. Айни вақтда уларнинг елкасига кўплаб қўшимча мажбуриятлар юклатилган, ҳокимликлар ҳузуридаги комиссияларнинг вазифалари эса давлат органларининг вазифа ва мажбуриятлари билан аралашиб кетган, оқибатда тушунмовчиликлар юзага келади;
    • Тошкентнинг аниқ-тиниқ Бош режаси мавжуд эмас. Шу боис ким нима хоҳласа ва қандай хоҳласа қуриб ётибди, расмийлар эса қурилиш бизнеси билан қандай ишлаш кераклигини билолмай ҳалак;
    • Халқ депутатлари кенгашлари (шаҳар ва туман парламентлари) ўз олдига қўйилган вазифаларни яхши уддалай олмаяпти ва ҳокимликлар фаолиятини «лозим даражада» назорат қилмаяпти (айтиб қўяйлик: фармон бу муаммони амалда ҳал қилмайди, шунчаки ҳокимликларни янада кучлироқ назорат қилиш ҳақида тавсия беради, холос).
    Шу муносабат билан 1 сентябрдан бошлаб Тошкентда маҳаллий ҳокимият ва бошқа давлат органлари ўртасидаги муносабатлар ўзгармоқда. Киритилаётган янгиликларнинг асосий жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
    • Энди Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳардаги туманлар ҳокимларининг ўз девонлари бўлади. Деярли Президентники каби;
    • Тошкент ҳокими Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Коммунал хўжалик вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларини энди ўзи тайинлайди. Ҳа, фақат номзодларни тегишли вазирлар билан келишиб олиш керак бўлади. Туман ҳокимлари ҳам «ўз одамлари»ни тайинлаши мумкин, фақат ҳоким тайинлаган бошлиқлар билан келишса бўлди;
    • Бу вазирликлар билан боғлиқ ташкилотлар (масалан, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси) амалда ҳокимларга тўлиқ бўйсундирилади;
    • Соҳалар (вазирликлар)нинг республика бўйича раҳбарлари ягона давлат сиёсати бажарилиши ва соҳа малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайди. Ҳокимлар эса юклатилган вазифаларни жойларда самарали бажарилишига масъул бўлади;
    • Вазифалари ваколатли органларнинг фаолияти билан аралашиб кетган кўплаб ҳудудий комиссия ва кенгашлар тугатилади. Масалан, ёнғин хавфсизлиги ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича комиссиялар — бу вазифаларнинг бари билан шундоқ ҳам шаҳар ИИББ шуғулланиб келмоқда.
    Бошқа қизиқарли ҳолатлар:
    • Тошкент каналларини чиройли қилиш ва баҳаво жойга айлантириш, уларнинг ўзанларини бетонлаш ва соҳилларни ободонлаштириш билан шуғулланадиган алоҳида бошқарма ташкил этилади (изоҳ: маълумотларга кўра, ҳозирда каналлар бўйида истиқомат қилувчи кўплаб одамларнинг қонуний ерлари тортиб олинмоқда);
    • лицензиялар учун олинадиган кўплаб йиғимлар (масалан, улгуржи савдо лицензияси учун йиғим) мамлакат эмас, балки тўғридан-тўғри шаҳар бюджетига тушади;
    • Тошкент облигациялар чиқаради. Уларни сотиб олиш орқали аҳоли шаҳар учун фойдали ва керакли лойиҳаларга сармоя киритиши мумкин;
    • 2019 йил 1 декабрига қадар шаҳарнинг тушунарли Бош режаси ишлаб чиқилади. Бунгача эса Эски шаҳарда бирор нарсага тегиниш, у ерда нимадир қуриш, бузиш ва ҳатто реставрация қилиш ҳам тақиқланади. Шаҳарнинг бошқа қисмларида эса лойиҳачилар бирор нарса қураркан, камида ижтимоий объектлар ва коммуникациялар (сув қувурлари, канализация ва ҳ.к.)ларни яхшилаш ҳақида қайғуришлари лозим бўлади;
    • аҳоли маҳаллий бюджет ижросини кузатиб бориши, пуллар қаерга ва қандай сарфланаётганини кўриб туриши ва ҳали яхшилаш лозим бўлган нарсаларни ҳокимият вакиллари билан муҳокама қилиши мумкин бўлган сайтлар ишга туширилади;
    • умумий овқатланиш ва савдо муассасалари 23:00 дан кейин ҳам ишлаши мумкин бўлади. Қўшимча тўлов эвазига.

    Хулосалар:

    Бир томондан, ҳужжат жуда муҳимдек кўринади: такрорлар ва баҳсли ҳолатларни олиб ташлаб, ваколатларни давлат органлари ўртасида нормал тақсимлаб, кичик бўлса-да, лекин узоқ кутилган маъмурий ислоҳотни бошлаб беряпти. Маҳаллий бюджетга тушадиган йиғимлар — бу ҳам ҳудудий раҳбарларни бизнесни ривожлантиришга ундайдиган муҳим жиҳатлардан бири.

    Бошқа томондан эса, ҳужжатда қурилишларга жуда кўп урғу берилган. Бу йилги ёзнинг энг «оғриқли» мавзуси — маҳаллий ҳокимлик вакиллари қонун билан белгиланган нормаларни четлаб ўтиб, фуқароларнинг шахсий мулкка бўлан ҳуқуқларини бузишидир. Қурилиш ва коммунал хўжалик соҳасидаги кўплаб амалдорлар ҳокимларга янада яқин бўлиб олиши эҳтимоли жуда катта, бундай ҳолатда эса вазият қай томонга ўзгаради — очиқ қолаётган савол.

    «Ҳуқуқий эксперимент» якунларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 1 июлида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этади.

    25.08.2018, 18:14   Изоҳ (0)   86914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дилшод Сатторов «Ўзстандарт» раҳбари этиб тасдиқланди

    25.08.2018, 17:59

    Русланбек Давлетов ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг мажлисида иштирок этди

    25.08.2018, 17:46

    Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори ўзгарди

    25.08.2018, 17:30

    Шоҳрух Шоаҳмедов янги ташкил этилган агентликка раҳбар бўлди

    25.08.2018, 17:15

    Тошкентда Франция университетларидан бирининг филиали очилиши кутилмоқда

    25.08.2018, 16:44

    Ўзбекистондан солиқлардан қочишнинг яна бир усули аниқланди

    25.08.2018, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.