Ўзбекистон Президентининг 20 августдаги қарорига мувофиқ, Дилшод Сатторов «Ўзстандарт» агентлиги бош директори лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзстандарт» агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун махсус ваколат берилган Ўзбекистон давлат бошқарув органи ҳисобланади.
«Ўзстандарт» агентлиги ўз фаолиятини амалдаги қонунчиликка кўра бевосита ва қуйи тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.
Изоҳ (0)