Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Кеча, 24 август санасида Испания Ла Лигасининг 2-тур баҳсларига старт берилди.

Фото: «Sumberbola.com»

Фото: «Sumberbola.com»

«Хетафе» ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, «Леганес» ва «Реал Сосьедад» жамоалари ўртасидаги учрашувда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси қайд этилди.

Бугун, 25 август санасида тур доирасида яна учта учрашув бўлиб ўтади. Жумладан, Диего Симеоне бошлиқ «Атлетико Мадрид» ўз уйида «Райо Вальекано»ни синовдан ўтказади. Лионель Месси етакчилигидаги «Барселона» эса сафарда «Вальядолид» клубига қарши майдонга тушади.

Мадриднинг «Реал» жамоаси эса ўз учрашувини эртага «Жирона» клубига қарши ўтказади.

Ла Лига

2-тур баҳслари

24 август, жума

«Хетафе»—«Эйбар» 2:0

Голлар: 1:0—18 Родригез, 2:0—90 Молина.

«Леганес»—«Реал Сосьедад» 2:2

Голлар: 0:1—11 Сурутуса, 0:2—17 Илярраменди, 1:2—54 Ал-Жар, 2:2—88 Ал-Жар.

25 август, шанба

«Алавес»—«Бетис» 21:15

«Атлетико М»—«Райо Вальекано» 23:15

«Вальядолид»—«Барселона» 01:15

26 август, якшанба

«Эспаньол»—«Валенсия» 21:15

«Севилья»—«Вильярреал» 01:15

«Жирона»—«Реал Мадрид» 01:15

27 август, душанба

«Леванте»—«Сельта» 23:15

«Атлетик Б»—«Уэска» 01:00

Изоҳ
Асосий янгиликлар