Бугун, 24 август санасида Индонезиянинг Палембанг шаҳрида Осиё ўйинларининг теннис баҳслари давом эттирилди.
Ўзбекистон номидан Осиё ўйинларига йўл олган 8 нафар теннисчидан фақат Денис Истомингина финалга етиб келганди.
Денис финал йўлланмаси учун ҳиндистонлик Пранжеш Гуннесвараранга қарши кортга чиқди. У икки сетда 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Истоминга финалда Хитой ёки Жанубий кореялик теннисчилардан бири рақиб бўлади.
Изоҳ (0)