Бугун, 25 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилади.
13 нафар ўзбекистонлик спортчи 5 та спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этади.
Маълумот учун, 24 август куни бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг олтинчи кунги мусобақаларида ўзбекистонлик спортчилар 2 та кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси медалларининг умумий сони 21 тага етди. Айни дамда делегация умумий рейтингда 4 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза билан 10-ўринни банд этиб турибди.
Қуйида уларнинг рўйхати келтирилган:
Енгил атлетика:
- А.Петров. Марафон. 42 км. 04:00
- Н.Шарипова. 100 м.га югуриш. 1-босқич. 17:36
- Д.Мелситов. Баландликка сакраш. Саралаш. 08:30
- С.Ҳамидова. 10.000 м.га югуриш. 18:00
Гольф:
- К.Кубаналиев, С.Чен, Р.Тен, Е.Ли. Жамоавий 3-босқич
Карате WKF:
- А.Аҳмедова. 68 кг. Саралашдан – финалгача
Жиу-жицу:
- Ж.Мираҳмедов, Р.Субҳонов. 62 кг. Саралашдан – финалгача
- И.Жўраев. 94 кг. Саралашдан – финалгача
Теннис:
- Денис Истомин. Яккалик. Финал
Изоҳ (0)