Бугун, 24 август санасида Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари ҳам Индонезиядаги Осиё ўйинлари—2018 даги иштирокини бошлади.
Биринчи бўлиб, аёллар жамоаси аъзоси, -57 кг вазн тоифасидаги Ёдгорой Мирзаева рингга чиқди. У Хитой Тайпейи вакиласи Хсиовен Хуангга қарши жангда очколар ҳисобига мағлуб бўлди.
Шунингдек, бугуннинг ўзида -69 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Бобоусмон Батуров мўғулистонлик Бянба Эрденега қарши жанг қилади. Жанг Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.
Маълумот учун, рейтинги баландлиги сабаб Ҳасанбой Дўстматов, Иқболжон Холдоров каби боксчилар мусобақадаги иштирокини тўғридан-тўғри 1/8 финалдан бошлайди.
Изоҳ (0)