Бугун, 24 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинларининг бокс мусобақасига старт берилди.
Унда ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирокини бошлади. -69 кг вазн тоифасида биринчилардан бўлиб, рингга чиққан Бобоусмон Батуров илк жангида ғалаба қозонди. Бобусмон мўғулистонлик Отгонбатар Бяма-Эрденни очколар эвазига 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва 1/8 финалга йўл олди.
У кейинги босқичда эронлик Козимзода Сажжодга қарши жанг қилади.
Изоҳ (0)