Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Йил бошидан буён 24 нафар россиялик миллиардерларнинг жами давлати 13,9 миллиард долларга ошиб, 271,2 миллиард долларни ташкил қилди, деб ёзади «РБК» Bloomberg Billionaires Index’га таяниб.

Фото: The Times

Фото: The Times

Рўйхатда энг бой россиялик «Северстал»нинг асосий акциядори Алексей Мордашов бўлди. Унинг бойлиги 20,4 миллиард долларга баҳоланди, у 675 миллион долларга ўсди. Ундан кейин Новолипецк металлургия комбинати асосий бенефициари Владимир Лисин 20,3 миллиард доллар (ўсиш 2,24 миллиард) билан жойлашди. Учинчи ўринда — «Новатэк» раҳбари Леонид Михельсон, унинг капитали 3,27 миллиард долларга ўсиб, 19,9 миллиард долларга етди.

Рейтингга шунингдек, «Интеррос» эгаси Владимир Потанин (18,5) ва «Еврохим»нинг асосий акциядори Андрей Мельниченко (15,9) ҳам кирди.

«Лукойл» раҳбари Вагит Алекперов ўз давлатини 2,91 миллиард долларга (15,5 миллиард доллар) кўпайтирди. USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов январдан буён 102 миллион доллар (14,6 миллиард доллар), Роман Абрамович эса 1,59 миллиард доллар (14,1 миллиард доллар) орттирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати