Қозоғистонликлар сўнгги ярим йил ичида ўз автомобиллари учун «чиройли» рақамлар сотиб олишга қарийб 2 миллиард тенге (5,7 миллион доллар) сарфлаган, деб ёзади «Nur.kz» «Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси вакили Мурат Жуманбайга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 6 ой мобайнида қозоғистонликлар 1 913 267 539 тенгега тенг 7775 та VIP рақамларни харид қилган, ўтган йилнинг шу даврида эса 587 406 055 тенгелик 1574 та рақам сотилган эди.
Дабдабали автомобиль рақамларининг кўпчилиги — 3232 тасини олмаоталиклар сотиб олган.
Изоҳ (0)