Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Санкт-Петербургда ИШИД жангариларини молиялаштиришда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси шаҳар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Терговга кўра, гумонланувчи 2016 йил юнидан 2017 йил октябригача Санкт-Петербургда ИШИД таркибига кирувчи турли шахслардан пул олиб, мазкур тақиқланган ташкилотни молиялаштириш учун шахсий ҳисоб рақамидан Туркияга 1 миллион рублга яқин маблағ ўтказган.
Ҳозирда 1979 йилда туғилган аёлга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси,1.1-бандида (террорчилик фаолиятига кўмак) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Унга айблов эълон қилинди, эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)