Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мексикада 1 август, чоршанба куни қулаган йўловчи самолётининг ҳалокатига кучли шамол сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Gaceta Mexicana’га таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Мексиканинг Дуранго штати губернатори Хосе Росас Аиспуронинг сўзларига қараганда, Aeromexico авиакомпаниясининг Embraer 190 лайнери 300 метр баландликка кўтарилганда шамол бирдан кучайган. Шундан сўнг самолёт қулашни бошлаган.

Aeromexico компанияси самолёти Мексика шимолида 1 август,  чоршанбага ўтар кечаси қулаб тушган. Самолёт бортида 103 киши бўлган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Лайнер Виктория-де-Дуранго аэропортидан мамлакат пойтахти Мехико шаҳрига бориш учун учган. Авиакомпания маълумотларига қараганда, самолёт 10 йил давомида фойдаланишда бўлган.

Ерга қулаган самолёт ҳар икки двигателини йўқотган ва натижада ёнғин бошланган. Йўловчиларнинг барчаси ёнғин авж олгунга қадар эвакуация қилинган.

Авиакомпания берган маълумотларга қараганда, самолёт бортида 99 нафар йўловчи бўлган. Улардан 88 нафари катта ёшлилар, 9 нафари вояга етмаганлар ва 2 нафари гўдаклар эди. Самолёт экипажида 4 киши — 2 нафар учувчи ва 2 нафар борт кузатувчи бўлган. Дуранго штати губернаторининг маълум қилишича, учувчилардан бирининг аҳволи ўта оғир дея баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, Embraer 190 лайнери ҳалокатидан кейин 98 киши касалхоналарда қолмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади