БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 9 август куни Нагасакига ташриф буюриб, Япония шаҳрига атом бомбаси ташланганига 73 йил тўлиши муносабати билан хотирлаш маросимида қатнашади. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихиде Суга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг қайд этишича, Гутерриш Нагасакининг бомбардимон қилинишига бағишланган маросимда иштирок этган биринчи БМТ бош котибига айланади.
Хиросима ва Нагасаки АҚШ томонидан Иккинчи жаҳон урушининг охирида Япония капитуляциясини тезлаштириш мақсадида бомбардимон қилинган эди. 73 йил муқаддам Хиросимага атом бомбаси ташланиши оқибатида бу ерда 70–100 минг киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)