Мексика алоқа ва транспорт вазири Херардо Руис Эспарсанинг маълум қилишича, Aeromexico самолёти Дуранго штатида ҳалокатга учрагач, 98 нафар жабрланувчи госпиталларда қолмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бортда бўлган 103 кишидан 101 нафарининг жойлашган жойи аниқланган, уларнинг 98 нафарига турли касалхоналарда ёрдам кўрсатилмоқда. Дуранго аэропорти эса ўз ишини қайта тиклаган.
Қарийб ўн йилдан буён фойдаланишда бўлган Embraer 190 самолёти Мехикога йўл олаётиб, Дуранго шаҳар аэропортида аварияга учради. Довул ва кучли шамол туфайли самолётнинг учиб кетиши қийинлашган, экипаж парвозни тўхтатишга уринган, самолёт шу заҳоти қўниб, учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетган. Юз берган ёнғинга қарамай, йўловчи ва экипаж аъзоларининг катта қисми мустақил равишда ҳаво кемасини тарк эта олган.
Изоҳ (0)