Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида қуролланган шахсларнинг ҳукумат биносига ҳужуми натижасида 15 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди. Ҳужум чоғида худкуш ўзини портлатиб юборди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олгани йўқ, «Толибон» ҳаракати унга алоқадорлигини рад этмоқда.
Ҳужум бир неча соат давом этди. Ҳужум қилганларнинг икки нафари ўлдирилди, шунингдек, бинонинг катта қисми вайрон бўлди.
Изоҳ (0)