Бельгиянинг Верве шаҳридаги футбол майдонида эркак киши қўлбола портловчи қурилма ёрдамида ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда RTL хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
Ҳуқуқ-тартибот органлари юз берган ҳодиса теракт эмас, ўз жонига қасд қилиш эканлигини маълум қилди: портлаш юз берган вақтда эркакнинг ёнида ҳеч ким бўлмаган.
Ҳалок бўлган шахснинг номи ошкор этилмаган. У 50 ва 60 ёш оралиғида бўлиб, эҳтимол собиқ ҳарбий хизматчи эканлиги хабар қилинмоқда.
Ён-атрофда жойлашган уйлар аҳолиси эвакуация қилинган. Полиция стадион ҳудудига ёндош ҳудудларни текширмоқда.
Изоҳ (0)