ИШИД Тожикистонда 4 кишининг ўлими ва 2 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган хорижлик сайёҳларга ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда экстремистлар ахборот фаоллигини мониторинг қилиб борадиган SITE Intelligence Group (АҚШ) маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Велосайёҳлар устига бостириб борган ҳайдовчи воқеа жойидан яширинди. Тезкор-тергов тадбирлари давомида Daewoo Leganza русумидаги автомашина топилди.
Ҳуқуқ-тартибот идорлари Данғара туманининг Осмондара қишлоғи ҳудудида 3 нафар гумонланувчини йўқ қилди.
Шунингдек, мазкур гуруҳга алоқадорликда гумон қилиниб, Кўлоб шаҳрининг 2 ва Жайхун туманида яшовчи бир фуқаро ушланди. Жами қўлга олинганлар сони 4 кишига етди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)