Тошкент мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнирининг иккинчи куни ортда қолди.

Турнирнинг икки кунлик натижаларига кўра, ўзбекистонлик дзюдочилар жами 8 та медал — 3 та кумуш ва 5 та бронза жамғарди. Иккинчи кунги баҳслардан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этиб турибди.
Мусобақанинг илк кунида 60 кг вазн тоифасида Камолиддин Бахтиёров ҳамда Анваржон Иброҳимов, 66 кг вазн тоифасида татамига чиққан Муҳриддин Тиловов ва Артём Штурбабин бронза медалига эга чиққан бўлса, яна бир 66 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Замахшари Бекмуродов кумуш медал соҳибига айланди.
Иккинчи кун баҳсларида эса 20 ёшли Хуршида ўзининг илк катта мусобасидаёқ кумуш медални қўлга киритди. 73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шаҳрам Аҳадов бронза медалини ўзиники қилди. 81 кг вазн тоифасидаги Арслонбек Тожиев финалда Темур Арбузовга имкониятни бой бериб, кумуш медал соҳибига айланди.

Кумуш медаллар:
-66 кг: Замахшари Бекмуродов
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
Бронза медаллар:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-60 кг: Анваржон Иброҳимов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Артём Штурбабин
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
Маълумот ўрнида, ушбу мусобақа 28 февралдан 2 мартга қадар давом этади.
Изоҳ (0)