Европа иттифоқи АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олиш учун терминаллар қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Италия бош вазири Жузеппе Конте билан матбуот анжумани чоғида гапириб берди, деб ёзади «РИА Новости».
Америка етакчиси таъкидлашича, бунда гап 9 дан 11 тагача порт қурилиши ҳақида бормоқда.
«Биз аллақачон Европа кенгаши билан 9 дан 11 тагача портлар қурилиши борасида музокаралар олиб бормоқдамиз, улар АҚШдан суюлтирилган газ қабул қилади», — деди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу объектларнинг барпо этилиши Евроиттифоқ бюджетидан тўланади.
Изоҳ (0)