АҚШ президенти демократлар иммиграция билан боғлиқ ташаббусларини қўллаб-қувватламаса ҳукумат иши тўхтатилишини истисно этмади. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
«Демократлар чегаралар хавфсизлиги, жумладан, девор учун овоз бермаса ҳукуматни ‘ёпиш’га тайёрман. Иммиграция лотереяси, ‘тутилди ва қўйиб юборилди’ амалиёти ва шунга ўхшаш ҳолатлардан қутулиб, хизматларга асосланган имммиграция тизимига ниҳоят ўтиш лозим. Мамлакатимизга ажойиб одамлар келиши керак!» — дея ёзув қолдирган Трамп Twitter’даги саҳифасида.
У Конгрессни «дунёдаги энг аҳмоқона ва энг ёмон иммиграция қонунлари»ни тўғирлаш, сайловчиларни эса ноябрдаги оралиқ сайловларда республикачилар учун овоз беришга чақирди.
Изоҳ (0)