Россия олий ўқув юртларини танлаган хорижлик абитуриентлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Таълим ва фан соҳасида назорат бўйича федерал хизмат маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Муассаса матбуот хизматига кўра, июль ойининг ўзида бундай аризалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам 17 фоизга кўпайган ва 3 мингтадан ошиқни ташкил этган.
Энг кўп аризалар Ўзбекистон, Эрон, Миср, Ироқ, Марокаш, Саудия Арабистони ва Тунис фуқароларидан келиб тушган.
Маълумот учун, бугунги кунда Россияда 250 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Бу мамлакатдаги жами талабаларнинг 5 фоизини ташкил этади.
Изоҳ (0)