Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг 28 та провинциясида ва мухтор ҳудудларида тошқинлар мавсуми бошидан буён тахминан 23 миллион киши тошқинлар остида қолди. Бу давр ичида тошқинлар оқибатида бутун мамлакат бўйича 86 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Хитойда тошқинларни ва қурғоқчиликни назорат қилиш бўйича миллий департамент томонидан маълум қилинишича, табиий офатдан кўпроқ мамлакат жануби-ғарбидаги Сичуань провинцияси ва шимолдаги Ички Мўғулистон автоном ҳудуди зарар кўрган. Умумий миқдорда мамлакат бўйича 2,8 миллион гектар қишлоқ хўжалиги майдони сув остида қолган, 30 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган.

Мамлакатга бирданига бир нечта бўрон ёпирилиб, сув тошқинлари, кўчкилар ва селларни келтириб чиқарган июль ойида қурбонлар сони кўпроқ ва вайроналар кучлироқ бўлган. Жорий мавсумда 12 та тўфон қайд этилган бўлиб, улардан тўрттаси Хитойга ёпирилган. Мавсум давомида Хитойнинг бутун ҳудуди бўйлаб 283 та йирик ва кичик дарёда сув кўтарилиши қайд этилган ва улар асосий тошқинларни келтириб чиқарган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди