Россия Шимолий флоти мутахассислари Баренц денгизи тубидан Иккинчи жаҳон уруши даврига оид «Шерман» танкини чиқариб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тарихий экспонат юзага 56 метр чуқурликдан чиқариб олинган.
Баренц денгизи тубидан чиқариб олинган «Шерман» танки ҳисоб бўйича олтинчи танк бўлган. Шимолий денгиздан жами еттита зирҳли тарихий экспонат чиқариб олинган.
19 июлда Шимолий денгиздан яна бир мукаммал экспонат — M3 Lee America танки чиқариб олинган. Айни пайтда унинг устида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
АҚШ ҳукумати 1942 йилдан бошлаб СССРга «Шерман» танкларини етказиб берган.
Изоҳ (0)