Дональд Трампнинг ўз ваъдасини бажаришга интилиши унинг кучли томони ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг ЖАРда бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Путиннинг сўзларига кўра, бундай хусусият президент учун ҳақиқий ва ижобий ҳисобланади, чунки сайловдан кейин у ёки бу етакчи сайлов бўлаётган вақтда халққа берган ваъдасини унутиб қўяди.
Трамп ва Путин бир неча марта бир-бирининг кучли томонларига баҳо берган. Трампнинг рақобатчилари доимий равишда унинг Путинга бўлган ўта ҳурмат билан муносабатини танқид қилади.
«Тушунаманки, у тажрибали одам, катта тажрибага эга бизнесмен, у тушунадики, агар ким биландир ҳамкорлик муносабатини ўрнатиш зарурати бўлса, жорий ёки потенциал шерикка ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак, акс ҳолда бундан ҳеч нарса чиқмайди», — дея Путин вазиятга изоҳ берган.
Изоҳ (0)