Россиянинг Тобольск шаҳрида норозилик акцияси уюштирган ўзбекистонликларнинг иш берувчиси бўлган 6 та ташкилот жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Тюмень вилояти прокуратураси «Сибур» объекти бўлган «ЗапСибНефтехим» қурилишидаги тартибсизликлар билан боғлиқ вазиятни ўрганди.
Гап Москванинг субпудратчи фирмалари «День-Строй», «Источ-Констракшн», «Элай-Строй», пудратчи «Ренейссанс Хэви Индастрис», «ЗапСибНефтехим» ва «ТрансАвто» ҳақида кетмоқда.
Ўзбекистонлик ишчилар каскаларини ечиб, асфальтга ўтириб олган ва раҳбариятдан йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисоб беришни талаб қилган.
Уларга иккита иш ҳақи ўрнига битта маош берилган, тиббий ёрдам кечиктирилган, етарли миқдорда автобуслар бермаган, бу эса кечикканлари учун жарима чораларига сабаб бўлган.
Норозилик акциясида 300 га яқин киши иштирок этди. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)