Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2011 йилда франциялик муҳандис ва экстремал спортчи Фрэнки Запата сув устида сув оқими кучидан фойдаланиб уча оладиган флайборд қурилмасини яратган эди. Энди эса Фрэнкининг компанияси исталган жойда парвоз қилиши мумкин бўлган скейтбордни яратди. Бу ҳақда Big Picture хабар бермоқда.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Янги қурилма Flyboard Air деб ном олди, у тўртта газ-турбина двигатели ўрнатилган платформа бўлиб, унда 150 метргача баландликда соатига 140 км тезликда 6 дақиқа парвоз қилиш мумкин.

Қурилма учун ёқилғи учувчининг елкасидаги рюкзакда туради, флайбордни эса симсиз жойстик ёрдамида бошқариш мумкин, у қўлда тутилади. Флайборд ағдарилиб кетмайди — буни махсус турғунлик тизими таъминлайди.

Флайбордни Фрэнки Запатанинг ўзи синовдан ўтказди. Видеода унинг пойгачи спорткар билан тезлик бўйича мусобақалашаётганини ва 166 км/соат тезликка етганини кўриш мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади