Еврокомиссия жорий ҳафтада Android операцион тизими билан боғлиқ антимонопол иш доирасида Google компанияси учун жарима ҳақидаги қарорни эълон қилади. Бу ҳақда Euractiv нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Бир йил аввал комиссия Google’га қидирув тизими бозоридаги ҳукмронлик ҳолатини суиистеъмол қилганлик учун 2,4 миллиард доллар миқдорида жарима белгилаган.
Тахмин қилинишича, янги жарима Android иши қамровининг кенглиги сабабли ўтган йилдагидан кўпроқ бўлади.
Android билан боғлиқ қарор Google’га қарши учта антимонопол иш ичида энг муҳими ҳисобланади. Еврокомиссиянинг ҳисоблашича, компания смартфонлар учун дастурларда ўзининг ҳар қандай рақибидан кўра кўпроқ реклама жойлаштира олади.
Дастур яратувчиларга тўловларнинг юқорилиги, шунингдек, миллионлаб реклама берувчилар билан алоқаларнинг чуқурлашуви Google’ни кўплаб дастурлар учун асосий даромад манбаига айлантирган, чунки Европада Android дастурларнинг 90 фоизи Google Play’дан юклаб олинади.
Изоҳ (0)