АҚШнинг Пердью университети олимлари дунёдаги энг тезкор двигатель деб ҳисоблаш мумкин бўлган сунъий роторни яратди. У гантел кўринишдаги наноқисм бўлиб, вакуумда дақиқасига 60 миллиард айлана тезлигида айланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Наноқисм кремний диоксидидан тайёрланган ва кейин вакуумга жойлаштирилган. Бунда камерадаги босим 0,06 паскални ташкил қилган.
Олимлар диаметри 170 нанометр бўлган қисмни 500 милливатт қувватли лазер ёрдамида яратилган оптик қопқонда гравитацияга киришга мажбур қилган.
Якунда, айланма қутбланишда наноқисм бир гигаргерсдан ортиқ частота билан айланган, чизиқли қутбланишда эса тебранган.
Мазкур ротордан Ер текислиги ва гравитацион доимийни ўлчаш мақсадида ўта сезгир детектор сифатида фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, у вакуумни ёки квант ҳодисаларни ўрганишда фойда бериши мумкин.
Изоҳ (0)