Киберхавфсизликка ихтисослашган Appthority компанияси экспертлари нисбатан хавфли мобил дастурлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
iOS ва Android асосидаги қурилмалар учун нисбатан хавфсиз дастурлар WhatsApp ва Facebook Messenger бўлиб чиқди.
Бундан ташқари, мутахассислар Apple маҳсулотлари ишқибозларига Waze дастуридан, Android смартфонлар эгаларига эса Telegram мессенжеридан фойдаланишдан сақланишни маслаҳат берган.
Антирейтингга киритилган кўплаб дастурларда маълумотлар сизиб чиқиши ёки шубҳали ҳаракатлар кузатилган.
Таъкидланишича, «хавфли» дастурлар рўйхатига асосан мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва танишув хизматларининг дастурлари кирган.
Изоҳ (0)