Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида брикет ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ҳудудда бу йўналишда илк бор ташкил қилинаётган корхонада йилига 20 минг тонна брикет ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

— Цехимиз ишга тушгандан сўнг Қанликўл, Шуманай, Хўжайли туманларининг брикетга бўлган талабини қондирилади, — дейди «Брикет Шоманай» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Азамат Аблезов. — Корхонада кунига 70-80 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Брикет саноатидаги асосий хом ашё – кўмирнинг VR1, VR2 қумлари Ангрендан олиб келинади. Умумий қиймати 3 миллиард сўм бўлган лойиҳа учун банк кредити ажратилмоқда, шундан ускуналар учун 501 миллион сўм, техника учун 550 миллион сўм, корхонанинг қурилиши учун эса 1 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистонда брикетга бўлган талаб йилига 41 минг тоннани ташкил қилади. «Брикет Шоманай» масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил қилинган цех шунинг 20 минг тоннасини етказиб беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади