Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 22 июль куни рўй берган маҳалладошларнинг можароси фожиали якун топди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мазкур туманда яшовчи Ф.С. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши, «Ҳумоюн Мирзо тулпори» фермер хўжалиги раҳбари А.Т.нинг бошига тош билан уриб, жароҳат етказди.
Ҳодиса оқибатида А.Т. воқеа жойида ҳалок бўлди. Ф.С. қўлга олинди.
Изоҳ (0)