Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмасини яхшилаш ҳамда икки давлат тадбиркорларига ўзаро тўловларни амалга оширишда қулай муҳит яратиш мақсадида Халқ банки ва «Сбербанк» ўртасида ўзаро аҳдлашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу меморандумга асосан икки мамлакат ўртасида халқаро қарз бозорида ҳамкорлик қилиш ва бошқа инвестицион банк операциялари ҳамда халқаро тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Шунингдек, савдони молиялаштириш соҳасида фаолиятни амалга оширишда, иқтисодий, молиявий шароит ва ундаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тажриба ва маълумотлар алмашишда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади. Келишув доирасида томонлар турли семинарлар ҳам ташкил этиб боради.
Маълумот учун, Халқ банки жорий йил май ойида Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири, Россия, Грузия, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлинмаларга эга бўлган бўлган Halyk Bank билан ҳам аҳдлашув муморандуми имзолаган эди.
Изоҳ (0)