Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Дастлаб Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.

Давлат раҳбари Яшнобод туманига ташриф буюриб, мазкур метро қурилишининг бориши билан танишди.

«Жамоат транспортининг фақат нефть ёки газга боғланиб қолиши нотўғри. Ер усти метроси арзон, қулай ва хавфсиз. Энг муҳими, бу бошқа жамоат транспортларидаги юкламани ўзига олади, шаҳар марказидаги тирбандликни камайтиради. Йўл ҳақи тушумиям вақтида ва жойида бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қурилишни тезлаштириш, ишни бир неча сменада ташкил этиб, эртароқ қуриб битказиш зарурлиги таъкидланди.

Президент ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар