Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов куни кеча Жанубий Кореянинг Ажу университети проректори Лим Жейк билан учрашди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.
Мулоқот чоғида Ажу университетининг Ўзбекистонда филиали ва клиникасини ташкил этиш, уни самарали фаолият юртиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, кадрлар таъминоти бўйича музокаралар олиб борилган.
Маълумот учун, 1973 йилда ташкил этилган Ажу университети Жанубий Кореядаги нуфузли олий ўқув юртлардан бири ҳисобланади. Йилига 750 нафарга яқин хорижий талабалар ҳам таҳсил оладиган ушбу олий ўқув муассасаси дунёнинг 58 мамлакатининг 200 дан ортиқ таниқли университети билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Айни пайтда университетда мавжуд саккизта факультетда тиббиёт, техника, ахборот технологиялари, юридик, табиий ва гуманитар фанлар ҳамда бизнес йўналишида мутахассислар тайёрланади.
Изоҳ (0)