Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидовнинг таъкидлашича, малакали ўқитувчиларнинг ОТМларда ойлик камлиги учун ишни ташлаб кетаётгани таълим тизимидаги энг катта хато ҳисобланади. Бу ҳақда вазир «Газета.uz»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Қанча маблағ сарфланишидан қатъий назар 1990-йилларда фаолият юритган ўқирувчиларнинг кетиб қолмаслиги учун барча зарур шароитларни яратиш керак эди. Биз кўп ўқитувчиларни йўқотдик. Айниқса, ўз фаолиятини бошлаган ўқитувчилар бизни тарк этди.
ОТМда ишлаш ўша пайтларда жуда обрўли эди. Лекин кўпчилик истиқболни кўра олмагани ва ойлик камлиги учун ишдан кетди. Унинг таъсири бугун ҳам сезилади.
Магистратурани битирган ёш, истеъдодли инсонни ишга таклиф қилиш жуда қийин. Келганлар эса бир неча йил ишлайди ва кетади.
Ақлли ўқитувчиларнинг ишдан кетишини аниқ кўринадиган истиқболли карьера билан тўхтатиб қолиш мумкин. ОТМ бойиши ва ривожланиши керак, шундагина у энг яхшиларни сақлаб қолади ва олимлар авлодини тарбиялай олади», — дейди Ином Мажидов.
Олий таълим вазирининг сўзларига кўра, таълим тизимида Жанубий Корея тажрибасидан ўрнак олиш режалаштирилмоқда.
«Таълим тизими режасида — Жанубий Корея тажрибасидан ўрнак олиш кўзда тутилган. Таълим модели ва уни қуриш муддати қўллаш мумкин бўлган муносиб тажриба. Уларнинг айтишича, 1970 йилда мамлакат таълим тизимида худди бизникидек ҳолат кузатилган. Ўшанда улар ойлиги миқдоридан қатъий назар ўқитувчиларга 200 доллардан қўшимча пул берган. Бундан ташқари, Англия, Германия, Япония ва АҚШ таълим тизимларидан ҳам ўрнак олса арзийди», — дейди вазир.
Изоҳ (0)