Бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳри Сергели туманида янги микротуман қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Янги микротуман Сергелидаги Чоштепа маҳалласида барпо этилади. Унинг ўзига хослиги шундаки, бу ердаги тураржой комплекси ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган инсонлар учун мўлжалланади.
Аввалроқ пойтахтда турар жой биноларини қуришни режалаштирган тадбиркорларга лойиҳалари тасдиқдан ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимияти Давлат шерикчилиги асосида ер участкалари ажратиши ҳақида хабар берилган эди. Бунда давлат шерикчилигининг аҳамияти шундаки, турар жой биноларининг қурилиши тугатилгач, давлатга уларни сотишдан тушган даромаддан фоиз тўланмайди, балки умумий хонадонларнинг 10—15 фоизи ҳокимлик тасарруфига ўтказилади ва ушбу хонадонлар чин етим, ногирон, кам таъминланган, боқувчиси йўқ уй-жойга муҳтож аҳоли қатламига тақдим этилади.
Изоҳ (0)