Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» майдонида, Шомаҳмудовлар ёдгорлиги яқинида Ўзбекистондаги энг катта давлат байроғи ўрнатилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Байроқнинг баландлиги 65 метр, ўлчами эса 20 метрга 10 метрга тенг.
Ҳозирги кунда бу ерда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Байроқнинг расман очилиши 22 июлга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Менинг фикрим» порталида Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг улкан байроғини ўрнатиш ҳақидаги таклиф жойлаштирилганди.
Изоҳ (0)