• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу ўта қиммат»: «Тараққиёт стратегияси» маркази ИИВ таклиф этган Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтирганлик учун тўловлар миқдорига эътироз билдирди

    Ички ишлар вазирлиги томонидан «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чоралари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2018 йилнинг 28 июнь куни «Regulation.gov.uz» сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» маркази хабар бермоқда.

    Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

    Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

    Унда таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси транспорт воситалари ҳайдовчилари, жумладан меҳмон бўлиб турган сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитини, хусусан йилнинг ўртача 300 куни қуёшли бўлишини инобатга олганда ҳолда, транспорт воситаларида қорайтирилган ойналардан фойдаланиш ўринли ва кўплаб қулайликларга эга. Жумладан, транспорт воситаси салонидаги йўловчиларга ультра бинафша нурларнинг зарарли таъсирини қайтариш, иссиқ ва офтоб уришидан ҳимоя қилиш, тўғридан-тўғри қуёш нури ва бошқа транспорт воситаларининг чироқ нурларидан кўз толиқишини олдини олиш ҳамда транспорт воситаси салонидаги мато ва қисмларнинг офтоб нуридан зарарланишининг олди олинади.

    Шунингдек, қорайтирилган ойнали транспорт воситасининг салонига офтоб ва иссиқлик нурлари киришининг қисқариши билан йилнинг иссиқ фаслларида салқинликни сақлаш имконини беради. Натижада транспорт воситасининг совутиш тизимидан фойдаланиш заруриятини кескин камайтиради ва бу билан ёнилғи тежалиши, атроф-муҳитни ифлослантириш даражаси сезиларли даражада қисқаришига олиб келади.

    Бундан ташқари, агар транспорт воситаси ойналарига махсус плёнка қопламаси тортилса, автоҳалокат пайтида ҳам мазкур ойналар уқаланмайди. Натижада тўқнашув пайтида шиша бўлакларидан жароҳатланиш ҳолатининг олди олинади. Шунингдек, махсус плёнка ёпиштирилган ойналарни синдириш қийинлиги транспорт воситаларидан ўғирлик ва талончилик жиноятларининг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган тартибга кўра, барча транспорт воситаларининг олд, ён ва орқа томондаги ойналарининг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоиз бўлиши шартлиги белгиланган. Бундай норманинг қўлланилиши учун жамоат тартиби ва хавфсизлик нуқтаи назардан қандайдир асослар бўлиши мумкин, лекин бу фуқароларга қатор ноқулайликлар туғдиради.

    Шу ўринда савол туғилади: Туси ўзгартирилган ойналарга эга бўлган транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот борми, ойнанинг туси ўзгартирилганлиги ҳайдовчига қандай таъсир ўтказади? Бу борада, афсуски, асослантирилган жавоб ва маълумот мавжуд эмас.

    Қайд этиш жоиз, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган туси ўзгартирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат беришни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Бугунги кунда мазкур қарор лойиҳаси интернет тармоғи фойдаланувчиларининг қизғин баҳс ва мунозараларига сабаб бўлмоқда. Биргина regulation.gov.uz порталида ҳужжат лойиҳаси бўйича фуқаролардан 100 дан ортиқ савол ва таклифлар келиб тушган.

    Таҳлиллар натижасида мазкур ҳужжат лойиҳаси юзасидан қуйидаги энг кўп муҳокама қилинаётган масалалар аниқланди:

    Транспорт воситаси ойнасининг тусини ўзгартириш учун рухсатнома олишга белгиланган миқдордаги тўловнинг амалга оширилиши, яъни бу хизмат бепул эмаслиги;

    Туси ўзгартирилган ойнали транспорт воситасидан фойдаланиш учун тўланадиган тўлов миқдорининг ўта юқорилиги ҳамда фойдаланиш муддатининг қисқалиги.

    Маълумот учун, ҳужжат лойиҳасига кўра, ушбу хизматдан фойдаланиш учун тўлов миқдори:

    Жисмоний шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 90 баравари, яъни 16 587 000 сўм;

    Юридик шахсларга ЭКОИҲнинг 120 баравари, яъни 22 116 000 сўм;

    Чет давлатларнинг юридик шахсларига ЭКОИҲнинг 140 баравари, яъни 25 802 000 сўм миқдорида қилиб белгилаш таклиф этилган.

    Ўз навбатида, «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф этилаётган тартибнинг жорий этилиши фуқаролар томонидан эътирозлар сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдиради. Жумладан, аҳолининг барча қатламлари ушбу хизматдан молиявий сабаблар натижасида бирдек фойдалана олмаслигига олиб келади. Хусусан, белгиланган тўлов миқдори ўртача 2 миллион сўм ойлик маош олувчи ўқитувчи, шифокор ёки бошқа бюджет ташкилоти хизматчисининг 9 ойлик маошининг миқдорига тўғри келади. Пенсионерлар эса бу хизматдан деярли фойдалана олмайди.

    Қарор лойиҳаси аввалида таъкидланганидек, ҳужжат аввало транспорт воситалари ҳайдовчилари ва мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилмоқда. Аммо, шу ўринда ушбу тўлов миқдори ва муддатини белгилашдан кўзланган мақсад, тўлов қийматини асословчи омиллар, қўлланиш кўламининг тавсифи ва яна бошқа табиий саволлар туғилади.

    Шунингдек, йилда бир маротаба туси ўзгартирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш учун мурожаат қилиш навбатдаги бюрократия омилларининг пайдо бўлишига олиб келмайдими?

    Ушбу масалани янада кенгроқ таҳлил қилиш мақсадида хорижий давлатлар тажрибаси билан танишиш мумкин. Қатор ривожланган давлатлар, хусусан, орқа ва ён орқа ойналари 100 фоиз туси ўзгартирилган транспорт воситаларидан фойдаланишга Буюк Британия, Германия ва Испанияда рухсатнома рақамига ва ойна туси ким томонидан ўзгартирилганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш шарти билан, Бельгия, Чехия, Франция, Италия, Польшада эса туси ўзгартирилган ойна сертификатланган бўлиши шарти билан бепул рухсат этилади. Бу ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи сабаб ва омиллар сифатида умуман қаралмайди. Аксинча, транспорт воситасига кирадиган қуёш нурларидан ҳимояланиш, орқадан келаётган транспорт воситасининг чироқ нурларини қайтариш сифатида қаралади.

    Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.

    Ўзбекистонда туси ўзгартирилган ойналардан фойдаланиш, энг аввало, иссиқ иқлим сабабли мажбурият юзасидан транспорт воситаси фойдаланувчиларига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётганлигини инобатга олиш лозим. Шу нуқтаи назардан, ушбу хизмат барча учун қулай, ижтимоий тенглик тамойилидан келиб чиқиб, адолатли амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

    Ойналарни қорайтиришга тўлов эвазига рухсат бериш асослантирилган ва лозим топилган тақдирда ҳам ушбу имкониятдан фойдаланиш учун барчага тенг шароит яратиш мақсадга мувофиқ.

    Бундан ташқари, туси ўзгартирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланиш учун белгиланадиган тўлов қийматининг юқорилиги иқтисодий жиҳатдан ушбу хизматдан фойдаланишдан келиб тушадиган маблағ миқдорининг камайишига олиб келади. Аксинча, тўлов миқдорини камайтирган ҳолда, хизматдан фойдаланувчилар сонини ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.

    Марказ экспертларининг фикрича, мазкур ҳужжат кучга кириши билан туси ўзгартирилган ойнали транспорт воситасидан рухсатномасиз фойдаланганлик учун маъмурий жазо чораларини кучайтириш лозим. Амалдаги тартибга кўра, Ўз.Р. МЖтКнинг 136-моддасида кўзгусимон ҳамда тегишли стандартларни бузган ҳолда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган транспорт воситасидан фойдаланганлик учун ҳуқуқбузар энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари, жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида содир этилганда ЭКОИҲнинг икки баравари миқдорида маъмурий жаримага тортилиши белгиланган.

    16.07.2018, 22:55   Изоҳ (0)   97339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий таълим вазири Ўзбекистон таълим тизимидаги энг катта хато ҳақида гапирди

    16.07.2018, 21:55

    Ўзбекистонда 675 минг абитуриент олий ўқув юртларига ҳужжат топширди

    16.07.2018, 21:14

    Олий таълим вазири Ином Мажидов: ОТМларда коррупция ривожланишида талабаларнинг ҳам ҳиссаси бор

    16.07.2018, 20:07

    Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳар ойнинг тўртинчи душанбаси «Автомобильсиз кун» деб эълон қилинди

    16.07.2018, 19:28

    Тошкентда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли учун микротуман барпо этилмоқда

    16.07.2018, 18:58

    Адлия вазирлиги: Ўтган 6 ойда нотариуслардан норозилик ҳолатлари 2 бараварга камайди

    16.07.2018, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.