Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Андижон шаҳридаги корхоналардан бирида 13 июль куни рўй берган можаро нохуш якунланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: Trend

Фото: Trend

«Андижон шаҳар Янги шаҳар электр тармоқлари» УК бошлиғи ўринбосари Б.А. хизмат хонасида шу электр тармоқлари корхонаси ишчиси Д.А. билан «сан-ман»га боради. Ўзаро жанжал оқибатида унинг кўкрак қисмига канцелярия пичоғи билан уриб, жароҳат етказади.

Д.А. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди.

Б.А. қўлга олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар