Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Евгения Чалих Николаевна 19 июнь куни ўзининг 87 ёшини нишонлади. Бу ҳақда ИИББ мабуот хизмати маълум қилди.
Шу ёшда ҳам у ўзини тетик тутишга, жамиятдаги янгилик ва ўзгаришлардан бохабар бўлиб боришга ҳаракат қилади. Аммо биргина оёқ оғриғи онахонни безовта қилиб келади. Шу сабаб у анчадан бери биометрик паспорт олиш учун кўчага чиқолмаётган эди.
Кунлардан бирида телевизор орқали қутқарув хизмати ҳақидаги лавҳани кўриб, қисқа рақамларга қўнғироқ қилишга қарор қилади. Тошкент шаҳар ФВХ томонидан ушбу хабар туман ИИО ФМБга, у ердан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига етказилди.
Шу куннинг ўзида бўлим ходимлари Евгения Николаевнани ўзларига олиб келиб, навбатсиз биометрик паспорт расмийлаштириб берди ва уйига олиб бориб қўйди.
Изоҳ (0)