Ўзбекистон Қозоғистондан юбориладиган пул жўнатмалари ҳажми бўйича 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Ranking.kz»га таяниб, Spot хабар берди.
2018 йилнинг январь май ойларида энг кўп пул жўнатмалари Россияга юборилган. Бу мамлакатга Қозоғистондан 258 миллион доллар жўнатилган. Россиядан Қозоғистонга эса 147 миллион доллар кириб келган.
Кейинги ўринни Ўзбекистон эгаллаган. Бу ерга Қозоғистондан 90 миллион доллар юборилган. Ўзбекистондан Қозоғистонга эса 21 миллион доллар жўнатилган.
Учинчи ўринда — Туркия. Қозоғистондан бу мамлакатга 70 миллион доллар пул жўнатмалари амалга оширилган. Туркиядан эса 9 баробар камроқ, яъни 7,2 миллион доллар юборилган.
Аввалроқ, 2018 йилнинг январь апрелида Ўзбекистонга Қозоғистондан 58,6 миллион доллар пул жўнатилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)