Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 9 июль куни Олмазор туманида яшовчи С.А. Ш.А.га Malibu русумли машинани 14 550 долларга сотишини айтиб, пулларни LES AYLES кафеси олдига олиб келишини тайинлайди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ш.А. пулларни олиб келган вақтида С.А. уларни жиноий йўл билан қўлга киритиш мақсадида унга бошқа бир сотилаётган Captiva автомобилини кўрсатишини баҳона қилиб, Марказ 1-даҳа 50-уй ёнидаги берк кўчага олиб боради.
Бу ерда Ш.А.нинг бўйин қисмидан арқон билан бўғиб, ўнг қўлига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган вақтида у фаол қаршилик кўрсатиб, машинадан тушиб, LES AYLES кафеси олдига қочиб боради.
С.А. воқеа жойидан яширинганди. Кўрилган чоралар натижасида у қўлга олинди.
Изоҳ (0)