Андижонда 200 кишини заҳарлаган музқаймоқ сотилган кафенинг эгаси жазоланди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, Uz24 хабар берди.
Андижонда май ойининг ўрталарида 200 дан ортиқ киши музқаймоқ еб заҳарланган. 186 киши озиқавий заҳарланиш туфайли шифохонага ётқизилган. 5 кишининг аҳволи оғир деб баҳоланган.
Суд кафе эгасига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Бироқ шартли равишда жазо 2 йиллик синов муддатига алмаштирилган.
Тергов натижасида кафенинг тегишли рухсатномаларсиз фаолият олиб боргани аён бўлган. Шунингдек, кафеда идишлар ва музқаймоқ тайёрловчи ускунани тозалаш меъёрларига амал қилинмагани аниқланган.
Изоҳ (0)